Исроил Ливан жануби ва шарқида кўплаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди
BEIRUT. Kazinform – Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жануби ва шарқийидаги турли ҳудудларга кўплаб ҳаво ҳужумларини амалга оширди, деб хабар беради Anadolu.
Ливан давлат ахборот агентлиги NNA маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 30 дақиқа ичида Эн-Набатия вилояти яқинида 80 дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширган.
Исроил самолётлари мамлакатнинг шарқий қисмларига, жумладан Бекаа, Шмистар, Будаия, Эн-Неби Шит ва Баалбекга ҳам ҳужум қилган.
Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги Литани дарёси ва Сурнинг шарқий туманларини ҳам бомбардимон қилган.
Исроил ҳаво кучлари Байрутга ҳужум қилди
20 сентябрь куни Исроил армияси Байрутнинг жанубий қисмига ҳаво ҳужуми уюштириб, 45 киши, жумладан 3 бола ва 7 аёл ҳалок бўлди.
“Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг 15 нафар аъзоси, жумладан олий ҳарбий қўмондон Иброҳим Акл ўлдирилгани маълум қилинди.
Ливанда пейжер ва рация портлашлари 17-18 сентябрь кунлари содир бўлди, ортидан Байрутга ҳужум уюштирилиб, жами 84 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумида 50 киши ҳалок бўлди
Исроилнинг Ливанга бугун уюштирган ҳужуми натижасида, дастлабки маълумотларга кўра, 50 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради NNA.
Қайд этилишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида аёллар, болалар ва тиббиёт ходимлари ҳам бор.
Агентликнинг қўшимча қилишича, Исроил армияси Ливан жанубидаги шаҳар ва қишлоқларни нишонга олган.