Исроил ХАМАСнинг Европада терактлар уюштириш режасини эълон қилди

Исроил расмийлари 13 январь, шанба куни ХАМАС радикал исломий ҳаракати жангарилари Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги турли нишонларга ҳужумлар уюштиришни режалаштирганини маълум қилди.
“Давом этаётган разведка ҳаракатлари натижасида ХАМАС террор ташкилоти дунё бўйлаб бегуноҳ одамларга ҳужум қилиш мақсадида хориждаги зўравонлик фаолиятини кенгайтиришга ҳаракат қилганига далолат қилувчи муҳим миқдордаги маълумотни аниқлади”, – дейилади Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг идораси баёнотида.
Маълумотларга кўра, Исроил мустақил равишда ҳам, хорижий разведка хизматлари билан ҳамкорликда ҳам бунинг далилларини тўплаган.
ХАМАСнинг ушбу режалари билан боғлиқ ҳолда, 2023 йил 14 декабрда Дания ва Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари Европада ҳозирда суд қилинаётган гумондорларнинг оммавий ҳибсга олинганини эълон қилди, дея хабар беради Бош вазирлик идораси.
Исроил ҳукумати Ливандаги қўмондонлардан тортиб жой-жойлардаги “ХАМАСнинг хориждаги террорчилик фаолиятининг чуқур ва кенг қамровли картаси ошкор бўлганини” айтди. Бош вазир идораси Исроилнинг Швециядаги элчихонасини ХАМАСнинг аниқ нишонлари деб атади. Бундан ташқари, ХАМАС дронлар сотиб олишга ва Европадаги уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларини ёллашга ҳаракат қилди, дейилади баёнотда.