Исроил Ғазо секторидаги можаролар чоғида ҳалок бўлган хорижликлар сонини маълум қилди

Исроил
Фото: Midjourney

Исроил тиббий хизматлари маълумотларига кўра, ХАМАСнинг Исроил жанубига ҳужуми бошланганидан бери 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, жумладан, Беэрида ХАМАС жангарилари ва Исроил кучлари ўртасидаги гаровга олиш тўқнашувидан сўнг 100 дан ортиқ жасадлар топилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Ўнлаб хорижликлар ҳалок бўлди. Баъзи чет элликлар икки томонлама Исроил фуқаролигига эга. Ҳозирда минтақада ҳалок бўлган ва асирга олинган хориж фуқаролари ҳақида маълум бўлган маълумотлар:

Таиланд: 12 киши ўлган, 11 киши гаровга олинган.

АҚШ: 11 киши ҳалок бўлди, қолганлари бедарак йўқолди.

Непал: 10 ўлган.

Аргентина: 7 киши ўлган, 15 киши бедарак йўқолган.

Украина: 2 киши ўлган.

Франция: 2 киши ўлган, 14 киши бедарак йўқолган.

Россия: 1 киши ўлди, 4 киши бедарак йўқолди.

Буюк Британия: 1 киши ўлган, 1 киши бедарак йўқолган.

Канада: 1 киши ўлган, 3 киши бедарак йўқолган.

Камбоджа: 1 киши ўлган.

Германия: бир нечта киши гаровга олинган.

Бразилия: 3 киши бедарак йўқолган.

Чили: 2 киши йўқолган.

Италия: 2 киши бедарак йўқолган.

Парагвай: 2 киши бедарак йўқолган.

Перу: 2 киши бедарак йўқолган.

Танзания: 2 киши бедарак йўқолган.

Мексика: 2 киши гаровга олинган.

Колумбия: 2 киши гаровга олинган.

Филиппин: 1 киши гаровга олинган, 6 киши бедарак йўқолган.

Панама: 1 киши бедарак йўқолган.

Ирландия: 1 киши бедарак йўқолган.

Айни пайтда, Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг ҳудудга ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 704 нафарга етганини, жумладан, 143 нафар бола ва 105 нафар аёл эканини маълум қилди. Ҳужумларда яна 4000 га яқин фаластинлик яраланган. Исроил кучлари кечаси Хон Юнус шаҳри шарқида тўртта тез ёрдам машинасига ҳужум қилди ва Байт Ханун шаҳрининг бомбардимон қилиниши ягона касалхонани ишдан чиқарди.

Ўз навбатида, Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда ўлганлар ва ярадорлар билан тўлиб кетган шифохоналарга “шошилинч тиббий ёрдам етказилишини таъминлаш учун хавфсиз йўлак” очишга чақирди.

– Соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш учун ҳали ҳам электр қуввати етишмайди. Бу барча касал ва жароҳатланганларнинг ҳаётига таҳдид солади, - дея қўшимча қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги алоҳида баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин-Исроил можаросида қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, БМТ Ғазо секторининг 187 мингдан ортиқ аҳолиси уйларини тарк этганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram