Испанияда Рим папаси Франциск вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди
MADRID. Kazinform – Испания Вазирлар Маҳкамаси Рим папаси Франциск вафоти муносабати билан мамлакатда уч кунлик расмий мотам эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири испан ОАВларига таяниб.

Испаниянинг барча йирик сиёсий арбоблари, жумладан, Бош вазир Педро Санчес ҳам понтификнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ҳукумат раҳбари Рим папаси Францискнинг тинчлик, ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларга содиқлиги чуқур мерос бўлиб қолаётганини таъкидлади.
“Папа Францискнинг понтификати католик черковининг янгиланиши ва ислоҳоти учун жадаллик даври бўлди. Бу давр тарихда ўз изини қолдиради”, - деди Педро Санчес.
Аввал хабар қилинганидек, Френциск 21 апрель, душанба куни вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Рим папаси Франциск вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.