Испания терма жамоаси жаҳон чемпионатларида 100 дан ортиқ гол урган

ASTANA. Kazinform – Испания терма жамоаси жаҳон чемпионатларида 100 дан ортиқ гол урган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Бу жаҳон бўйича олтинчи кўрсаткич. Ҳозирда жамоа ҳисобида 106 та гол бор, жаҳон чемпионатларида кўпроқ гол - Бразилия (229), Германия (227), Аргентина (138), Италия (128) ва Франция (124) урган.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси Коста-Рикани 7:0 ҳисобида мағлуб этди. «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес дубл қайд этган бўлса, Дани Ольмо, Асенсио, Гави, Солер ва Мораталар биттадан гол уришди.

Бу Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг энг йирик ҳисобидир. Бу гуруҳда Германия терма жамоаси сенсацион тарзда Япония терма жамоасига мағлуб бўлди.

Азамат Сиздиқбаев

Фото: Carl Recine/Reuters

Сўнгги хабарлар