"Исломий давлат" ташкилоти Эрондаги вайронкор портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди

Эроннинг Керман шаҳридаги қабристонда содир бўлган икки портлаш 84 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Улар Эроннинг Исроил ва АҚШ билан муносабатлари чигаллашган бир пайтда содир бўлди.
“Исломий давлат” ўзининг телеграмдаги саҳифасида портлашни камар ва портловчи моддалар бўлган икки издоши амалга оширганини даъво қилди.
Эрон давлат матбуоти аввалроқ биринчи портлашни худкуш-террорчи амалга оширганини, иккинчиси ҳам худди шундай бўлиши мумкинлигини даъво қилган эди.
Эрон олий раҳбарлари, жумладан, олий раҳнамо Хоманаийнинг ўзи ваҳшийлик учун жавобгарлардан ўч олишларини айтишган, аммо уларнинг кимлигини айтишмаган.
Портлашдан сўнг, одамлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида тўпланиб, "Америкага ўлим" ва "Исроилга ўлим" деб ҳайқирдилар.
“Исломий давлат” сунний гуруҳ, Эрон эса шиа давлатидир. Исломнинг бу икки тармоғи бир-бирига душман.
Аввалроқ Кермандаги портлашлар натижасида ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритилгани хабар қилинган эди.
Шу билан бирга, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Эроннинг Керман шаҳрида юз берган теракт муносабати билан Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди.