Ироқ бош вазирининг уйи томидан портламай қолган снаряд топилди

CAIRO. Kazinform - Якшанба куни Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимийнинг Бағдод марказидаги мустаҳкам яшил ҳудуддаги қароргоҳи томидан портламай қолган снаряд топилди, деб хабар беради Kazinform Sky News Arabia телеканалига таяниб.
None
None

Ҳозирда сапёрлар уни зарарсизлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Кеча кечқурун Бағдодда портловчи моддалар ўрнатилган дрон бош вазирнинг ҳаётига ҳужум қилди. Aл-Казимий ҳужумда жабрланмаган, Бош вазирнинг хавфсизлик хизматининг бир неча ходими яраланган. Уйга катта моддий зарар етган – ойналар, эшиклар синган, тузилмалар бузилган. Шундан сўнг «яшил ҳудуд»га барча кириш жойларида хавфсизлик чоралари сезиларли даражада кучайтирилди.

Ироқнинг INA ахборот агентлиги мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, учта дрон ҳужум қилган, улардан иккитаси уриб туширилган, учинчиси эса қароргоҳга урилган. Ҳужум олдидан пойтахт марказида ҳам кучли отишма бўлган.

Кўплаб араб ва дунё етакчилари Ироқ бош вазирига уюштирилган суиқасдни қоралади.

Сўнгги хабарлар