Ирландияда эркак молия институтларидан 18 миллион евро ўғирлаган

Ирландияда эркак молия институтларидан 18 миллион евро ўғирлаган
Фото: RTE

Собиқ адвокат Майкл Лин 2006 ва 2007 йилларда Ирландия Республикасидаги еттита молия институтидан 18 миллион еврога яқин маблағ ўғирлаган, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Прокурорларнинг айтишича, Майкл Лин турли молия институтларидан бир хил мулкка бир нечта ипотека кредити олган.

Прокурорлар 55 ёшли Майкл Линни 2011 йилда Бразилияга “қочиб кетганликда” айбламоқда, деб хабар беради RTE. Жиноятчи Ирландияга экстрадиция қилингунга қадар Бразилия қамоқхонасида тўрт ярим йил ўтказган.

Собиқ адвокат 2006 йилнинг октябридан 2007 йилнинг апрелигача бўлган даврда 30 миллион еврога яқин ўғирликнинг 21 та банди бўйича ўз айбини тан олмади.

Ҳакамлар ҳайъати уни айбдор деб топди.

Судланувчи банклар билан “норасмий” келишувларга эга эканлигини айтди.

Прокуратура адвокатлари судяларга бутун мамлакат бўйлаб еттита молия институти у билан “шартнома тузган”ини “бемаънилик” деб айтишди.

Судья Майкл Линни ҳибсга олишни буюрди. Ҳукм 15 январь куни чиқарилади.

Сўнгги хабарлар
telegram