Интернет тезлиги бўйича Қозоғистон Россия ва Марказий Осиё давлатларидан олдинда

ASTANA. Kazinform - Speedtest Global Index маълумотларига кўра, жорий йилнинг сентябр ойида Қозоғистонда мобил интернет тезлиги 22,6 Мб/с га етган.
None

Бу ўтган йилнинг сентабр ойига нисбатан 14,5 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform Finprom.kz сайтига таяниб.

Қўшни Россияда бу кўрсаткич 21,4 Мб/с ни ташкил этган бўлса, Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистондан кейин Қирғизистон (19,6 Мб/с), Ўзбекистон (15,8 Мб/с), Тожикистон (7,9 Мб/с) мамлакатлари ўрин олган. Сентябр ойида Туркманистон бўйича маълумотлар тақдим этилмаган, охирги маълумотлар фақат жорий йилнинг май ойида қайд этилган, ўшанда кўрсаткич 5 Мб/с бўлганди.

2022 йил сентябр ойида дунёда мобил интернет тезлиги 33,2 Мб/с ни ташкил этди. Бу борада Норвегия, БАА ва Қатар етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Speedtest Global Index илгари қўлланилган ўртача кенг полосали юклаб олиш тезлигидан умумий кўрсаткич сифатида ўртача қийматга ўтди.

2021 йилда Қозоғистонда 6 ёшдан 74 ёшгача бўлган интернет фойдаланувчиларининг улуши 92,9 фоизни ташкил этди.

Қозоғистонда мобил интернет тезлиги ошиши туфайли трафик сарфи ҳам ортиб бормоқда. Ҳатто Туркия, Сингапур, Италия, Белгия ва бошқа мамлакатларга қараганда анча юқори. Масалан, жорий йилнинг январ-июл ойларида бу кўрсаткич 62,6 миллиард тенгени, 2021 йилда эса 128,6 миллиард тенгени ташкил қилган. Соҳага йўналтирилган инвестициялар улуши алоқа операторларининг ўз маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Сўнгги хабарлар