12:00, 16 Сентябрь 2023 | GMT +5
Ҳиндистонда самолёт ёниб кетди
Хусусий самолёт кучли ёмғир пайтида Мумбай аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва алангаланди, деб хабар берди NDTV.
Самолёт бортида саккиз киши — олти йўловчи ва икки экипаж аъзоси бўлган.
Канал манбалари хабар беришича, воқеа оқибатида уч киши жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган.