Ҳиндистонда «Муқағали» фильми намойиш этилади

None
None
ALMATY. Kazinform – 18-25 март кунлари Ҳиндистонда 26-халқаро Керала кинофестивалининг «Жаҳон киноси» дастури доирасида таниқли қозоғистонлик режиссёр Болат Калимбетовнинг «Муқағали» бадиий фильми намойиш этилади. Бу ҳақда Kazinform мухбири «Қазақфильм» киностудияси матбуот хизмати таяниб хабар беради.

Танловда Берлин ва Канн каби дунёнинг бошқа нуфузли фестивалларида совринларни қўлга киритган фильмлар намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмасига кўра Ш.Айманов номидаги «Қазақфильм» АЖ томонидан суратга олинган «Муқағали» фильми қозоқ шоири Муқағали Мақатаев ҳаётининг сўнгги йиллари ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмнинг жаҳон премьераси Таллин шаҳрида «А» тоифасидаги бўлиб ўтган 25-чи Халқаро кинофестивали «Қоронғу тунлар» (PÖFF) доирасида бўлиб ўтди. Танловнинг асосий дастурида иштирок этган маҳаллий фильм экуменик ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига сазовор бўлди.

Ўтган йилнинг октябр ойида биографик драма Қозоғистонда намойиш этилди ва жуда машҳур бўлди.

Керала халқаро кинофестивали Ҳиндистондаги энг йирик ва нуфузли танловлардан биридир. Маданий тадбир Керала маданият департаменти томонидан ҳар йили декабр ойида ташкил этилади.

Бу йилги фестивал Covid-19 пандемияси сабабли март ойига қолдирилган ва анъанавий форматда ўтказилади. Фестивал доирасида жами 180 та фильм намойиш этилади .

Муаллиф: Алма Муқанова
Сўнгги хабарлар
telegram