10:37, 07 Апрель 2022 | GMT +5
Ҳиндистонда коронавируснинг янги ХЕ штамми қайд этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти Мумбай шаҳрида бугун коронавируснинг омикрон штаммининг янги ХЕ версияси билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Омикрон штаммидан кўра юқумли деб ҳисобланган ушбу янги вариант биринчи марта Буюк Британияда топилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, янги мутация коронавируснинг «омикрон» штамми BA.2 кичик турига қараганда тахминан 10% кўпроқ юқумли.
Ҳозиргача коронавирус штаммининг омикрон BA.2 кичик тури COVID-19 нинг барча вариантлари ичида энг юқумли деб ҳисобланган.