10:49, 25 Июнь 2021 | GMT +5
Ҳиндистонда «Дельта +» штаммидан илк бемор вафот этди
NUR-SULTAN. Kazinform- Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида «Дельта +» штаммидан биринчи бемор вафот этди, деб хабар беради «Хабар 24».
Маҳаллий ҳокимлик маълумотларига кўра, марҳум коронавирусга қарши эмланмаган. Вирусни юқтирган яна тўрт касал эса эмлангани учун соғайиб чиққан. Улар билан алоқада бўлганлар текширилмоқда. Ҳиндистонда «Дельта +» штамми шу пайтгача 40 кишида аниқланган. Олимларнинг таъкидлашича, ушбу турдаги коронавирус жуда юқумли ҳисобланади.