Ҳиндистон пойтахтида Абай бюсти ўрнатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги Сан Мартин Парк ҳиёбонида буюк қозоқ мутафаккири Абай Қўнонбоевнинг бюсти очилди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб.
None
None

Тадбирда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов, Ҳиндистон Ташқи ишлар ва маданият давлат вазири Минакши Лекхи, шунингдек, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

«Абай нафақат буюк шоир, балки зукко мутафаккир, машҳур педагогҳамдир. У кишиларни илм ва илмни эгаллашга чақирди. У янгилик ва ижодкорликни юқори баҳолади. Абай мероси нафақат юртимиз, балки бутун инсоният учун умумий қадриятдир», - деди Бақит Султанов.

У Маҳатма Ганди туғилган жойда қозоқ педагоги бюстининг ўрнатилиши чуқур рамзий маънога эга эканлигини таъкидлади. Абай ва Ганди ғоялари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.



Жумладан, Абай таъбири билан айтганда, «инсон инсондан ақл, илм, виждон ва хулқ-атвори билан устундир. Бундан бошқа нарса бемаъниликдир». Бу фазилатларни Маҳатма Ганди ҳам қадрлаган: «Имонингиз фикрингизга, фикрингиз сўзингизга, сўзингиз амалингизга, хатти-ҳаракатларингиз эса одатингизга, одатларингиз қадриятингизга, қадриятларингиз тақдирингизга айланади».

Бақит Султанов Абай бюстининг ўрнатилиши икки давлат ўртасидаги маънавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади. Томонлар таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳам ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришини таъкидлашди.



Абай бюстининг очилиш маросими Қозоғистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, саноат ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 14-чи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.



Сўнгги хабарлар