Илон Маскнинг онаси Алмати шаҳри гўзаллигидан ҳайратда

ALMATY. Kazinform – Илон Маскнинг онаси Мэй Маск Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё аёллари форумида Қозоғистон ҳақидаги таассуротлари ҳақида гапирди.

Мэй Маск
Фото: Еламан Турусбеков/Kazinform

Америкалик тадбиркор ва Tesla асосчиси Илон Маскнинг онаси Мэй Маскни Марказий Осиё аёллари форуми иштирокчилари катта олқишлар билан кутиб олди.

Канадалик ва Жанубий Африкалик модель, уч фарзанднинг онаси Мэй Маск Қозоғистонга келганидан жуда хурсанд эканлигини айтди.

“Мен саргузаштларни яхши кўраман, саёҳат қилишни яхши кўраман. Мен дунёнинг кўп давлатларида бўлдим. Лекин Қозоғистонга биринчи марта келяпман. Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Мен Қозоғистон ва Алмати ҳақида кўпроқ билмоқчи эдим, кеча биз гўзал шаҳарда кичик экскурсия қилдик. Ҳаммаси ажойиб”, – деди у.

Бундан ташқари, меҳмон қозоқларнинг ажойиб урф-одатлари ҳақида гапирди.

“Кеча мен бир қизчанинг илк қадамлари гувоҳи бўлдим. Бу ажойиб анъана. У менга шундай миллий нақшли узук совға қилди. Кечадан бери уна тақиб юрибман”, – деди у.

Бундан ташқари, Мэй Маск саломатлик, тўғри овқатланиш, қариш, гендер тенглиги, болаларни ёлғиз тарбиялаш, қийинчиликларни енгиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

Сўнгги хабарлар