Илк олтин: Аруна Жангелдина Саудия Арабистонидаги мусобақада чемпион бўлди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик дзюдочи Аруна Жангелдина Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаёган VI Ислом ҳамкорлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Спорт қўмитаси.

Аруна Жангелдина
Фото: Нурғали Жумағази/ҚР МОҚ

Қозоғистонлик спортчи аёллар ўртасидаги 78 кг вазн тоифасида финалда камерунлик Георгику Мунесни мағлуб этиб, чемпион бўлди.

Таъкидлаш жоизки, бу ғалаба Қозоғистон терма жамоаси учун ушбу ўйинлардаги илк олтин медаль бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ VI Ислом бирдамлик ўйинларида Давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар