Илк бор Ўзбекистоннинг 8 та ОТМ Осиёдаги ТОП-1000 таликдан жой олди

TASHKENT. UzA-Kazinform - Нуфузли халқаро QS-рейтинг ташкилоти 2023 йил учун Осиё университетлар рейтинг натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None

Унда илк бор Ўзбекистоннинг 8 та олий таълим муассасаси ТОП-1000 таликдаги Осиёнинг энг кучли университетлар қаторидан жой олди.

Халқаро рейтинг тузувчи ташкилот Quacquarelli Symondsнинг 2023 йилги Осиё университетлари рейтинги бугунги кунга қадар энг каттаси ҳисобланиб, ўз ичига 760 та энг кучли Осиё университетларини қамраб олган.

Қолаверса «QS Asia University Rankings 2023» рейтингида Осиё минтақасидаги университетлар жойлашувига қараб минтақавий ўринлари ҳам белгиланган. Ўзбекистоннинг 8 та олий таълим муассасалари QS Марказий Осиё университетлар рейтингида муносиб ўринларни эгаллади.

Олий таълим муассасаларининг рейтинглардаги ўрни, уларнинг жозибадорлигини ошириб дунё университетлари қаторида рақобатбардошлигини таъминлайди.

QS Asia University Rankings рейтингини тузишда фойдаланиладиган 11 та кўрсаткич қуйидагилардан иборат:

– Илмий академик обрў – 30%,

– Иш берувчининг баҳоси – 20%,

– профессор-ўқитувчилар/талабалар нисбати – 10%,

– Халқаро тадқиқот тармоғи – 10%,

– Бир нафар мақолага иқтибослар – 10%,

– Ҳар бир профессор-ўқитувчи ҳиссасига тўғри келадиган мақолалар – 5%,

– PhD даражасига эга ходимлар – 5%,

– Халқаро профессор-ўқитувчиларнинг улуши – 2,5%,

– Чет эллик талабаларнинг улуши – 2,5%,

– алмашинув дастурлари доирасида хориждан келган талабаларнинг улуши – 2,5%

– хорижга борган талабаларининг улуши – 2,5%.

Сўнгги хабарлар