Ҳукумат фаолиятига янги туртки бериш керак – ҚР Президенти
ASTANA. Kazinform – Ҳукумат фаолиятига янги туртки бериш керак. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент ялпи мажлисида маълум қилди.

“Иқтисодий ривожланишнинг янги ҳолатига мослашиш ва ҳар қандай таҳдидга дош бериш учун Ҳукуматнинг ўзи тўлиқ тикланишга тайёр бўлиши керак. Бунинг шарофати билан долзарб муаммоларга янгича нуқтаи назардан қараш, реал ислоҳот қарорларини қабул қилиш мумкин бўлади. Умуман олганда, Ҳукумат фаолиятига янги туртки бериш керак, деб ҳисоблайман. Буни бутун жамият кутмоқда. Шунинг учун кеча мен Бош вазир Алихан Асханули Смаиловнинг истеъфосини қабул қилдим. Алихан Асханули раҳнамолигида Ҳукумат томонидан мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий соҳада барқарорлик таъминланди. У жадал ривожланиш учун зарур бўлган муҳим қадамларни қўйди”, – деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Парламентда Олжас Бектеновнинг Бош вазир лавозимига номзоди муҳокама қилинмоқда.