Хорижлик сайёҳлар Қозоғистонда 2,6 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон иқтисодиётини диверсификация қилиш стратегияси доирасида туризм устувор йўналишлардан бири ҳисобланади, дея хабар беради Кazinform агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитасига таяниб.

туризм
Фото: Алмати ҳокимлиги

Хорижий сайёҳларни жалб этиш валюта тушумларини оширишга ёрдам беради ва турдош тармоқлар ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Миллий банк маълумотларига кўра, узоқ хориждан бир нафар чет эллик сайёҳнинг Қозоғистонга ташрифи давомидаги ўртача харажатлари 1200 — 1500 АҚШ долларини ташкил этади.

2024 йилда хорижлик меҳмонларнинг мамлакатда қилган умумий харажатлари 2,6 миллиард доллардан ошди.

Чет эллик сайёҳлар томонидан энг кўп харажатлар қуйидаги мамлакатлар фуқаролари орасида қайд этилган:

  • Хитой – 307 миллион АҚШ доллари;
  • Германия - 56 миллион АҚШ доллари;
  • Туркия - 53 миллион АҚШ доллари;
  • АҚШ - 47 миллион АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда туризмга йўналтирилган инвестициялар 20,3 фоизга ошди.

Сўнгги хабарлар