Хорижий компания Қозоғистон корхоналарига 248 миллион доллар ажратади
«2021 йил якунлари бўйича энергетика соҳасида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан товарлар, ишлар ва хизматлар харидларининг умумий ҳажми 4,69 триллион тенгени ташкил қилди. Маҳаллий таркибнинг ўртача саноат улуши 2,9 триллион тенге ёки 61,8 фоизни ташкил этади.
Жумладан, товарлар – 24,3%, ишлар – 76,4%, хизматлар – 53,6%. Умуман олганда, харидлар ҳажмининг қарийб 75 фоизи учта йирик оператор - Тенгизшевроил, Қарашиғанақ Петролеум Оперейтинг ва Норт Каспиан Оперейтинг компанияларига тегишли. Яна 13 фоизи «Самруқ-Қазна» компаниялар гуруҳига, қолган 12 фоизи ер қаъридан фойдаланувчиларга тегишли», - деди Б. Ақшолақов.
Унга кўра, товарлар таркибида маҳаллий таркиб улушини ошириш имконияти мавжуд. Бунинг учун вазирлик икки ташаббус билан чиқди.
«Биринчидан, нефт-газ машинасозлигини ривожлантириш халқаро маркази ташкил этилиб, у учта йирик оператор эҳтиёжлари учун маҳаллий товарларни ишлаб чиқиш бўйича иш олиб бормоқда. Иккинчидан, «Шеврон» компанияси республика олдидаги қайта инвестиция мажбуриятлари доирасида Қозоғистоннинг фойдали корхоналарига 248,5 миллион доллар ажратмоқчи», - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов.