08:30, 15 Апрель 2024 | GMT +5
Хоккей: Қозоғистон терма жамоасининг 3 нафар ўйинчиси махсус мукофотга сазовор бўлди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон хоккей терма жамоаси аёллар ўртасида IIA дивизиони бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб бўлди. Натижада Қозоғистон терма жамоасининг уч нафар ўйинчиси махсус мукофотга сазовор бўлди.

Хусусан, Арина Шчеколова - энг яхши дарвозабон, Александра Шегай эса энг яхши ҳужумчи сифатида танланди. Бундан ташқари, Қозоғистон терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси унвони Анастасия Оразбаевага берилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрелдан бошлаб Андоррада иккинчи дивизионнинг А гуруҳида ўйинлар бўлиб ўтди. Қозоғистонлик хоккейчилар Бельгия, Мексика, Тайвань ва Исландия билан ягона йўлланма учун курашди.
Хабар берганимиздек, Хоккей бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси биринчи дивизионга чиқди.