Хоккей: «Барс» Москванинг «Динамо» клубини мағлуб этди

NUR-SULTAN. Кazinform – Нур-Султаннинг «Барс» жамоаси қитъа хоккей лигаси плей-офф босқичига тайёргарлик доирасида Россиянинг «Динамо» (Москва) жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Биринчи бўлимда Қозоғистон клубидан Коди Куник ва Валерий Орехов мерганлик қилишди. Унга Москва клуби иккита гол билан жавоб берди ва ҳисоб тенглашди.

Иккинчи бўлимда қозоғистонлик Алихан Асетов ҳисобдаги фарқни оширди. Бироқ Россия клуби гол урди ва ўйин дуранг билан якунланди.

Қўшимча вақтда ғолиб аниқланмади. Буллитда «Барс» ғалаба қозонди. Шундай қилиб, пойтахт клуби рақибини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа 24 феврал куни навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар