Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум қилмоқчи бўлди – Нетаньяху

ASTANA. Kazinform – Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху чоршанба куни Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” жангарилари жип ва ракеталар ёрдамида Исроилга ер ости туннеллари орқали ҳужум қилишга уринаётганини ошкор этганини маълум қилди.

Израиль
Фото: Исроил Бош вазири идораси

Франциянинг CNews ва Europe 1 телеканалларига берган интервьюсида Исроил бош вазири бу ҳужум муваффақиятли бўлса, ўтган йилги ХАМАС ҳужумидан кўра кучлироқ бўлишини башорат қилди.

“Биз чегарадан 100-200 метр масофада Исроилга бостириб кириш учун тайёрланаётган туннелларни топдик. Бу 7 октябрдаги ҳужумдан ҳам каттароқ ҳужум бўларди”, – деди Нетаньяху.

Эслатиб ўтамиз, бугун Исроил Сурия пойтахти Дамашқ ва бу давлат ғарбидаги Хомс шаҳри яқинидаги ҳарбий объектларга зарба берди.

Дамашқнинг марказий тумани Кафр Суса маҳаллий вақт билан соат 3:40 да зарба берган. Яна бир зарба Хомс вилоятидаги ҳарбий объектга берилди.

Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида бир аскар ҳалок бўлган, етти нафари яраланган. Шунингдек, турли моддий йўқотишлар бўлган.

Сўнгги хабарлар