Хитойнинг айрим ҳудудларида эмланмаганлар жамоат жойларига бора олмайдилар

None
None
BEIJING. Kazinform - Хитойнинг айрим ҳудудларида коронавирусга қарши эмланмаганларга жамоат жойларига боришга рухсат берилмайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хитойнинг бир қатор шарқий провицияларидаги маҳаллий расмийлар фуқароларни иложи борича тезроқ эмлашни талаб қиладиган фармонлар чиқарди.

Белгиланган муддатда эмланмаган шахсларнинг жамоат жойларига боришига йўл қўйилмайди.

Бундай талаблар Чжэцзян ва Цзянси провициялари аҳолисига жорий қилинган.

Масалан, Чжэцзян провинциясининг Нинбо шаҳридаги Нинхай округи маъмурияти 18 ёшдан ошган, контрендикацияси бўлмаган барча маҳаллий аҳолини биринчи эмлашни 25 июлгача, иккинчисини эса 25 августгача олишга чақирди.

25 июлдан бошлаб эмланмаган шахсларга тиббиёт муассасаларининг стационар бўлимларига, қариялар уйларига, мактабларга, болалар боғчаларига, университетларга, кутубхоналарга, музейларга, диққатга сазовор жойларга ва бошқа жойларга ташриф буюриш тақиқланади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов
Сўнгги хабарлар
telegram