21:36, 23 Январь 2024 | GMT +5
Хитойдаги кўчкилар қурбонлари сони 20 нафарга етди
ASTANA. Kazinform – Хитой жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида кўчки оқибатида 20 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, душанба куни мамлакат жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясидаги қишлоқда содир бўлган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етган. Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича маҳаллий штаб маълумотларига кўра, 24 киши бедарак йўқолган.
Қидирув-қутқарув операциясига 1000 дан ортиқ қутқарувчилар, жумладан итлар қўшилди. 150 дан ортиқ техника сафарбар қилинди. Кентнинг 918 нафар аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилинди.
Фавқулодда ҳолат Юньнань провинциясининг Чжаотун шаҳри туманида душанба куни Пекин вақти билан соат 06:00 да юз берди. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.