Хитойда XIX Осиё ўйинлари алангаси расман ёқилди
2022 йилги Осиё ўйинлари алангаси бугун Хитой шарқидаги, Чжэцзян провинциясидаги қадимий Лянчжу шаҳрида ёқилди. Бу - XIX Осиё ўйинлари очилишига 100 кун қолганини билдиради.
Ўйинлар 2023 йил 23 сентябрдан 8 октябрга қадар Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, XIX Осиё ўйинлари 2022 йил 10-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Кейинчалик, 2023 йил кузга ўзгартирилди.
Осиё ўйинлари Хитойда учинчи бор ўтказилади. 1990 йилда мусобақа Пекинда, 2010 йилда Гуанчжоуда бўлиб ўтди.
Осиё ўйинлари-2022 ташкилий қўмитаси маълумотларига кўра, Ханчжоудаги ўйинларнинг спорт дастурига 40 та спорт тури, 61 та йўналиш ва 483 та тадбир киритилган. Киберспорт ва брейк-денс мусобақалари Осиё ўйинларида илк бор ўтказилади. Жаҳон мусобақаларида Осиё давлатларидан, жумладан, Қозоғистондан 12 минг нафар спортчи иштирок этади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов