Хитойда «омикрон» штамми қайд этилди

None
None
BEIJING. Кazinform - Хитойнинг Тяньши шаҳрида коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолати қайд этилди.

Бу ҳақда муниципал касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази душанба куни тарқатган баёнотида айтилди, дея хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Хабарда айтилишича, касалланган шахс хориждан келган. Касаллик асемптоматикдир, бемор ҳозирда махсус шифохонада даволанмоқда.

«Шундай қилиб, «омикрон» штамми биринчи марта Хитойнинг материк қисмида пайдо бўлди», — дейилади Тяньцзиньт шаҳри эпидемиология бошқармаси баёнотида.

Хитой магаполиси ҳокимияти аҳолини CОVID-19 вирусининг олдини олиш ва назорат қилиш учун эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Яъни, ниқоб тақиш, қўлни тез-тез ювиш ва ижтимоий масофани сақлаш керак.

Тяньцзинь - Хитой Халқ Республикасининг марказий назорати остидаги шаҳар, аҳолиси 13 миллиондан ортиқ. Хитой мегаполиси пойтахт Пекиндан 100 км узоқликда жойлашган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар