Хитойда ит ва мушуклар учун СИ-таржимон ишлаб чиқилди

ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда Хитойнинг стартапи уй ҳайвонлари учун мўлжалланган “Meng Xiaoyi” номли сунъий интеллект таржимонини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

домашние животные
Фото: Freepik


Dexerto нашри маълумотларига кўра, таржима аниқлиги 95 фоизгача етади.

“Янги қурилма ит ва мушукларнинг товушлари ва хулқ-атворини ўқиб оладиган махсус бўйинбоғи (ошейник) кўринишида бўлади. Кейин олинган маълумотлар инсон нутқига айлантирилади”, — дейилади хабарда.

Бўйинбоғларнинг сотуви май ойи охиригача бошланади.

Стартап кўплаб аризалар келиб тушганини таъкидлашига қарамай, ижтимоий тармоқларда компанияни олдиндан шарлатанликда айблаб, “инқилобий” СИ-таржимонга ишонмаслик билдириляпти.

“Энг машҳур иборалар “овқат ейгим келяпти” ва “сайр қилгим келяпти” бўлади”, — деб уй ҳайвонлари эгалари киноя билан изоҳ бермоқда.