Хитойда бензин ва дизель ёқилғиси нархи ошади

Пайшанба кунидан бошлаб Хитойда бензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари оширилишини маълум қилди Хитой Халқ Республикаси тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, деб хабар беради Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб.

Хитойда бензин ва дизель ёқилғиси нархи ошади
Фото: Синьхуа

Қўмита хабарига кўра, уларнинг нархи мос равишда 200 юанга (тахминан 28,17 АҚШ доллари) ва бир тонна учун 190 юанга ошади.

Мамлакатда амалдаги нарх белгилаш механизмига мувофиқ нефть маҳсулотлари нархлари хом нефтга жаҳон нархларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тузатилади.

Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси Хитойнинг етакчи нефть компанияларидан бозорда таъминот барқарорлигини таъминлаш учун нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ташишни тўғри ташкил этишни талаб қилди.

Сўнгги хабарлар