Хитойда автомобиллар савдоси қарийб 24 фоизга пасайди
ASTANA. Kazinform - Хитойда енгил автомобилларнинг чакана савдоси август ойида йиллик ҳисобда 23,6 фоизга камайиб, 1,541 миллион донани ташкил этди. Бу маълумотларни Хитой Автомобиль дилерлари ассоциацияси келтирган, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Пекиндаги мухбири.
Маълум қилинишича, йил бошидан буён дунёдаги энг йирик автомобиль бозорида чакана савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,8 фоизга камайиб, 11,716 миллионта автомобилни ташкил этган.
Асосий пасайиш ички ёнув двигателли автомобиллар сегментига тўғри келди. Уларнинг савдоси 45 фоизга кескин тушиб кетди. Кўрсаткичларга Ҳормуз бўғозидаги вазият сабаб Хитойда бензин нархининг бир тоннасига 1 720 юандан (тахминан 117 минг тенге) ортиққа қимматлаши таъсир кўрсатган.
Автомобиллар экспорти август ойида аксинча ўсиш динамикасини намойиш этиб, 77,8 фоизга ошиб, 888 минг донани ташкил этди. Маҳаллий брендларнинг ташқи бозорларга етказиб берилган автомобиллари сони 780 минг донани, қўшма ва премиум брендлар автомобиллари эса 108 минг донани ташкил этди.