Хитойда 500 мингдан ортиқ одам тошқиндан жабр кўрди

None
Фото: Xinhua
BEIJING. Kazinform - Хитой шарқидаги Цзянси провинциясида кучли ёмғирлар оқибатида 500 мингдан ортиқ киши жабр кўрди. Тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 670 миллион юанга (97 миллион доллар) баҳоланмоқда. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўтган ҳафтадан бери Хитойнинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёғаётган кучли ёмғирлар катта сув тошқинларига олиб келди, улардан фақат Цзянси провинциясида 536 минг киши жабр кўрди ва 16 минг аҳоли эвакуация қилинди.

Ҳисоботга кўра, Цзянси провинциясида (Шарқий Хитой) сув тошқинлари оқибатида юздан ортиқ уй зарар кўрган, 2,3 минг гектар майдондаги экинлар вайрон бўлган. Тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 670 миллион юанга (97 миллион доллар) баҳоланмоқда.

Кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатнинг 21 дарёсида сув сатҳи хавфсиз кўрсаткичдан ошиб кетди.

Прогнозга кўра, 11-13 май кунлари бир вақтнинг ўзида Хитойнинг жанубий ҳудудларида, жумладан, Гуандун, Хайнань ва Гуанси-Чжуан автоном туманида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Хитой Халқ Республикасининг сув тошқини ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича давлат штаби пайшанба куни кечқурун селга қарши фавқулодда чоралар режими жорий этилганини эълон қилди.

Маҳаллий ҳокимият органлари сув тошқини эҳтимоли бўлган ҳудудларда жойлашган аҳолини эвакуация қилиш бўйича профилактика чораларини кўрмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар
telegram