Хитойда 2022 йилги Олимпиада ўйинлари медаллари дизайни тақдим этилди

BEIJING. Kazinform - 2022 йилги қишки Олимпиада («Пекин-2022») ташкилий қўмитаси ўйинлар ғолиблари учун медаллар дизайнини таклиф қилди. Бу ҳақда «Пекин-2022» ташкилий қўмитаси сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Медалнинг бош саҳифасида Олимпиаданинг бешта ҳалқаси, инглиз тилидаги спорт тадбирининг тўлиқ номи – ХХIV Оlympic Winter Games Beijing 2022, шунингдек булутлар ва қор учқунлари тасвирланган.

Медаль юзасида осмон, ер ва инсон ўртасидаги уйғунлик рамзи бўлган анъанавий хитой фалсафасини ифодаловчи беш концентрик ҳалқани кўришингиз мумкин.

Орқа томонда Пекин Қишки Олимпия ўйинлари эмблемаси ва ўйинларнинг хитойча номи жойлашган. Эмблеманинг ён томонларидаги ҳалқаларда 24-қишки Олимпия ўйинлари шарафига 24 нуқта ўйиб ёзилган.

«Пекин-2022» ташкилий қўмитаси Паралимпия ўйинлари учун мукофотлар лойиҳасини ҳам таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, ХХIV қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20-феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар