Хитой “Шэньчжоу-18” космик кемасини учирди

Хитой
Фото: Синьхуа

ASTANA. Kazinform - Хитой уч космонавтни орбитадаги «Тяньгун» (Самовий сарой) космик станциясига олти ойлик миссияга жўнатиш учун «Шэньчжоу 18» бошқариладиган космик кемасини учирди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Коинот кемаси Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Цзюцюань сунъий йўлдошини учириш марказидан «Чанчжэн-2°F» - Long March-2 °F ракета ташувчи ёрдамида учирилди.

Қытай
Фото: Синьхуа

«Шэньчжоу-18» бошқариладиган коинот миссияси таркибида хитойлик астронавтлар Е Гуанфу, Ли Цун ва Ли Гуансу учган. Е Гуанфу эса - экипаж командири сифатида.

Қытай
Фото: Синьхуа

 

Сўнгги хабарлар