Хитой раҳбари Си Цзинпин сентябрда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Вэй Фэнхэни қабул қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.
None
None

Қозоғистон Президенти 2019 йил сентябр ойида Пекинга давлат ташрифи ва жорий йилнинг феврал ойида Хитойга амалий ташрифи чоғида эришилган муҳим келишувлар ижросини юқори баҳолади.

Бу борадаги ишларнинг асосий йўналиши икки давлат ўртасида узоқ муддатли стратегик шериклик тўғрисидаги Олий даражадаги декларация эканлиги таъкидланди.

«Бу йил биз мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. 30 йил олдин биз бошлаган алоқалар ҳозирда стратегик ҳамкорлик даражасига етди. Иқтисодий ҳамкорликда катта натижаларга эришдик. Қозоғистон ва Хитой жаҳон майдонида, биринчи навбатда, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида яқин шериклардир. Шу боис икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги даражасидан мамнунман. Бироқ, мен бу ҳамкорликни янада ривожлантириш керак, деб ҳисоблайман. Бир жойда туриб, янги натижаларга эришишимиз керак», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ХХР раиси Си Цзинпиннинг жорий йил сентябрига мўлжалланган давлат ташрифидан умидлари катта эканини таъкидлади. Президентнинг фикрича, бўлажак олий даражадаги музокаралар Қозоғистон-Хитой муносабатлари ривожига янги суръат бағишлайди.

Суҳбат чоғида тинчликпарварлик ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари мамлакат қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларнинг БМТ тинчликпарвар операцияларида иштирок этиш географиясини кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади. Шу муносабат билан Президент Пекиннинг мазкур универсал ташкилот доирасида жамоавий миссия ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ўз навбатида Вэй Фэнхэ Хитой ушбу соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Қуролли Кучлари салоҳиятини ошириш, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, асосан, бу борадаги муваффақиятларга хизмат қилади. Вазир Қозоғистоннинг ички ва ташқи сиёсатига юқори баҳо берди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар