Хитой ногиронлиги бўлган одамларнни соғломлаштиришга ёрдам бериш учун янги технологияларни ишлаб чиқмоқда
ASTANА. Кazinform – Хитой ногиронлиги бўлган одамлар учун миллий реабилитация дастурида инвазив бўлмаган мия-компьютер интерфейси технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ушбу ташаббус 15-беш йиллик режанинг (2026–2030) асосий йўналишларидан бири бўлади, деб хабар беради Кazinformнинг Пекиндаги мухбири.
Бу ҳақда Бутунхитой ногиронлар федерацияси Ижроия кенгаши раиси Чжоу Чанкуй матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, экспертлар ҳамжамияти тиббиёт ва реабилитацияни нейротехнологиялардан фойдаланишнинг асосий йўналиши сифатида бир овоздан тан олади.
– Илмий ва технологик тараққиётнинг ушбу янги босқичи ногиронлиги бўлган одамларга жисмоний чекловларни енгиб ўтиш имконини беради. Биз кўриш, эшитиш ва ҳаракат фаоллигини тиклашга ёрдам берадиган технологик ечимларга умид қилмоқдамиз, — деб таъкидлади у.
Бу йил Бутунхитой ногиронлар федерацияси биринчи марта инновацион ишланмалардан фойдаланиш сценарийлари харитасини тақдим этди. Бунга тўсиқсиз такси хизматлари, кўрлар учун ақлли навигация ва инвазив бўлмаган нейрон интерфейсларга асосланган ақлли реабилитация ускуналари киради.
Кейинги беш йил ичида Пекин ушбу технологияларни оммавий бозорга олиб чиқишни мақсад қилган. Расмийлар реабилитация мосламаларини давлат субсидия дастурларига киритишни режалаштирмоқдалар. Бу фойдаланувчилар учун уларнинг якуний нархини сезиларли даражада камайтиради.
Эслатиб ўтамиз, Хитой гуманоид роботларни ишлаб чиқиш бўйича дунёда етакчилик қилмоқда.