Хитой мамлакатни қишлоқ хўжалиги державасига айлантириш режасини эълон қилди
ASTANА. Кazinform — Хитой 2024—2035 йилларда мамлакатни тез суръатларда қишлоқ хўжалиги державасига айлантириш режасини эълон қилди, дея хабар беради Xinhua.

Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши томонидан эълон қилинган ҳужжатда 2027 йилгача Хитойнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини оширишда сезиларли ютуқларга эришиш мақсади қўйилган.
Қишлоқни ҳар томонлама ривожлантиришда ҳам салмоқли натижаларга эришишни мақсад қилган. Шунингдек, 2027 йилгача қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойларини модернизация қилишни янги босқичга кўтариш кўзда тутилган.
Режага кўра, Хитой 2035 йилга бориб, асосан, қишлоқ хўжалигини тўлиқ модернизация қилиш ва қишлоқларни замонавий турмуш шароити билан таъминлаш ҳисобига қишлоқ ҳудудларини ҳар томонлама ривожлантиришда қатъий муваффақиятларга эришади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Хитой трансчегаравий дарёлар бўйича маълумот алмашиши ҳақида хабар берган эдик.