Хитой армияси ахборотни қўллаб-қувватлаш кучларини яратди

Хитой армияси ахборотни қўллаб-қувватлаш кучларини яратди
Фото: freepik.com

PEKIN. Kazinform - Хитой Халқ-озодлик армияси (ХХОА) таркибида ахборот таъминоти қўшинлари ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Xinhua агентлигига таяниб.

Пекинда ХХОА таркибида янги турдаги қўшинлар - Ахборотни қўллаб-қувватлаш кучлари ташкил этилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Xinhua агентлигининг ёзишича, ахборотни қўллаб-қувватлаш кучлари стратегик хусусиятга эга бўлган мутлақо янги ҳарбий бўлинма бўлиб, у ХХОА манфаати учун киберахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва қўллашни мувофиқлаштиришда катта ёрдам беради.

Ахборот таъминоти қўшинлари Марказий Ҳарбий Кенгашнинг бевосита назорати остида.

Генерал-лейтенант Би И Ахборотни таъминлаш кучлари қўмондони этиб, генерал-полковник Ли Вэй эса сиёсий комиссар этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой катта мудофаа харажатлари бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар