Хитой аҳолиси 1 миллиардгача камаяди - экспертлар

ASTANА. Кazinform - Ҳиндистонда бугунги кунда 1,442 миллиард аҳоли мавжуд. Бу - дунёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат. 2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 1,21 миллиард киши рўйхатга олинган.

Хитой
Фото: Руслан Сулейменов

Иккинчи ўринда 1,425 миллиард аҳолига эга Хитой жойлашган. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, бу маълумот БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ҳисоботида келтирилган.

Ушбу жамғарма Ҳиндистон аҳолисининг ўсишини мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши ва оналар ўлимининг камайиши билан боғлайди.

Ҳозирда Ҳиндистон аҳолисининг 26 фоизини 10-24 ёшдаги ёшлар ташкил этади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой аҳолиси 2022 йилда 1,426 миллиард кишига етади ва камайишни бошлайди.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Хитой аҳолиси жорий аср охирига келиб 1 миллиарддан ҳам камайиши мумкин. Аксинча, Ҳиндистон аҳолиси кейинги бир неча ўн йилликларда ўсишда давом этиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар