Хитой 13 йилдан буён онлайн-ритейлнинг энг йирик бозори мақомини сақлаб турибди
Бутунхитой электрон тижорат масалалари бўйича ишчи кенгашида эълон қилинган маълумотларга кўра, мамлакатдаги йиллик рақамли истеъмол ҳажми 23,8 трлн юанга (тахминан 3,39 трлн АҚШ доллари) етган. «Ипак йўли электрон тижорати» ташаббуси доирасида ҳамкор давлатлар сони 36 мамлакатгача ошган.
Сўнгги беш йилда Хитойнинг электрон тижорат сектори юқори сифатли ривожланиш моделига ўтиб, экстенсив ўсишдан технологик инновациялар ва сифат стандартларини оширишга устуворлик берди.
Соҳаларни модернизация қилиш, иш ўринлари яратиш, шунингдек, дастурий таъминот, булутли ҳисоблаш ва катта маълумотларни қайта ишлаш соҳаларидаги хизматларни кенгайтиришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб турибди.
Ҳозирги кунда Хитойнинг электрон тижорат секторида 78 миллиондан ортиқ киши банд. Боғлиқ соҳаларнинг жадал ривожланиши логистика секторидаги статистика билан ҳам тасдиқланади: сўнгги беш йилда тезкор етказиб бериш ҳажмининг ўртача йиллик ўсиши тахминан 20 фоизни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой онлайн савдо ва жонли эфирдаги тижоратни тартибга солади.