Ҳиндистон самолёти ҳалокатга учради: 11А ўриндиғида ўтирган бир йўловчи тирик қолди
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ҳалокатга учраган самолётнинг 11А ўриндиғида ўтирган бир киши тирик қолди, деди полиция бошлиғи, деб хабар берди Timesofindia.

«Полиция тирик қолган одамни топди. Ҳозирда у шифохонада даволанмоқда. Қанча одам ҳалок бўлганини аниқ айтиш мумкин эмас. Самолёт турар-жой ҳудудига қулагани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин», - деди Аҳмадобод полиция комиссари Г. С. Малик ANI ахборот агентлигига берган баёнотида.
Самолёт бортида 230 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси — жами 242 киши бўлган. Самолёт Мегхани туманида ҳалокатга учраган ва катта миқдорда ёқилғи туфайли даҳшатли ёнғинга сабаб бўлган.
Қутқарув ишлари учун олтита NDRF (Миллий офатларга қарши кураш кучлари) гуруҳлари, ўт ўчириш машиналари, тез ёрдам машиналари ва полиция бўлинмалари сафарбар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Air India самолёти бортидаги 242 нафар йўловчининг барчаси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.