Ҳиндистон Ер орбитасига бортида экипажи бор космик кемани чиқаришни режалаштирмоқда

ASTANА. Кazinform - Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) 2002 йилда Ер орбитасига илк бортида экипажи бор космик кемани чиқаришни режалаштирмоқда. 2035 йилда мамлакат ўзининг орбитал станциясига эга бўлади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга таяниб хабар беради.

Космик кема
Фото: pixabay.com

Hindu нашри ISRO раҳбари Шридхар Паникер Сомнатхнинг Adi Sankara Trust жамғармаси томонидан кашшоф тадқиқотлари учун махсус мукофот билан тақдирланганда сўзларидан иқтибос келтирди: «Гаганьян» - бу мамлакатнинг илк бошқариладиган космик парвоз дастури. У 2025 йил охиригача амалга оширилади. 2035 йилга бориб мамлакатимиз ўзининг космик станциясига эга бўлади. ISRO ҳозирда Ойдан тупроқ намуналарини йиғиш учун «Чандраян-4» автоматик станциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда.

Бу янги ташаббус эмас. 2018 йилда Бош вазир Нарендра Моди Ҳиндистон ўзининг биринчи миллий экипажини коинотга 2022 йил августида, Британия ҳукмронлигидан мустақилликнинг 75 йиллигида жўнатишини расман эълон қилди.

Дастурнинг номи - «Гаганьян» "самовий кема" деган маънони англатади. Ушбу ташаббус 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди. 4 нафар ҳинд космонавти аллақачон Россияда махсус тайёргарликдан ўтган.

Сўнгги хабарлар