Ҳайратдаман ва тезроқ қайта тиклашини тилайман – Европарламент депутати Қозоғистондаги сув тошқинлари ҳақида

Қозоғистондаги фавқулодда вазиятга нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Европарламент аъзоси Ришард Чарнецкий Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар беради Kazinform.

Рышард Чарнецкий
Фото: Bartłomiej Zborowski

“Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий қисмида минглаб одамлар сув тошқинидан жабр кўрганидан ҳайратда қолдим. 15 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, айримлари эса сув босган қишлоқларда қолиб кетган. Мамлакат тезроқ тикланишини тилайман”, – деб ёзди польшалик депутат ижтимоий тармоқларда.

Р.Чарнецкий Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси аъзоси, шунингдек, ЕП Ташқи ишлар қўмитаси аъзоси.

Сўнгги хабарлар