“Хайр, Канвон!”: Олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

ASTANА. Кazinform - Бугун Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги IV қишки Олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Канвон
Фото: Нурғали Жумағази

Youth Olympic Park спорт мажмуасида ташкил этилган тадбирда Қозоғистоннинг кўк байроғини Берик Боранбаев ва Мерей Тастемир кўтарди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг очилиш маросимида Қозоғистон байроғини конькида учиш бўйича миллий терма жамоа аъзоси Кристина Шумекова ва шорт-трекчи Ерасил Шингисхан кўтариб чиққан эди.

Қозоғистонлик спортчилар Канвон Олимпиадасида 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар