Ҳар учинчи янги машина — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида турли русумдаги 64 221 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 минг донага ошган.
Улар русумлар бўйича қуйидагича:
- Cobalt – 23 216 дона;
- Damas – 12 301 дона;
- Tracker – 6 210 дона;
- Onix – 5 215 дона;
- KIA – 4 039 дона;
- BYD – 3 165 дона;
- Haval – 2 405 дона;
- Chery – 1 290 дона;
- Maxсус енгил автомобиллар – 6 380 дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.