Гвардиола ўз жамоасини ўн марта Чемпионлар лигасининг ярим финалига олиб чиққан биринчи мураббийга айланди

None
ASTANA. Kazinform – Испаниялик мураббий Пеп Гвардиола ўз жамоасини ўн марта Чемпионлар лигасининг ярим финалига олиб чиққан биринчи мураббий бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сhampionat.com хабарига кўра, Чемпионлар лигаси тарихида фақат иккита мураббий камида тўққиз марта ярим финалга йўлланма олган. Италиялик мутахассис Карло Анчелотти 9 марта шундай муваффақиятга эришган.

Гвардиола «Барселона»ни тўрт марта (2008/2009, 2009/2010, 2010/2011 ва 2011/2012-йилларда), «Бавария» (2013/2014, 2014/2015 ва 221-йилларда) ва «Манчестер Сити» клубини (2020/2021, 2021/2022 ва 2022/2023) Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар уч мартадан етаклаган.

Гвардиола бош мураббийлигидаги клублар атиги 3 марта финалга йўл олган (2008/2009, 2010/2011 йиллардаги «Барселона» ва 2020/2021 йиллардаги «Манчестер Сити»). Испаниялик мутахассис «Барселона» билан икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Жорий мавсумда Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» финал йўлланмаси учун Карло Анчелотти бошчилигидаги «Реал»га қарши кураш олиб боради. Дастлабки ўйин Мадриддаги «Сантьягу Бернабеу» стадионида 9 май куни, жавоб учрашуви эса шу ойнинг 17 кунида бўлиб ўтади.

Иккинчи ярим финалда Миланнинг икки клуби «Интер» ва «Милан» куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Интер» 13 йилдан сўнг Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: Сhampionat.com

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram