22:36, 16 Июнь 2023 | GMT +5
Ғусман Қирғизбаев Qazagstan Barysy Grand Slam турнирининг кумуш медали соҳибига айланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Ғусман Қирғизбаев Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Qazagstan Barysy Grand Slam турнирининг кумуш медали совриндори бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистонлик дзюдочи 66 килограмм вазн тоифасида финалда испаниялик Давид Гарсиа Торнега қарши курашди.
Испаниялик дзюдочи жаҳон Гран-при мусобақаларида ҳам совринли ўринларни қўлга киритган спортчи.
Жанг охирига яқин Давид Гарсиа Торне вазари усули билан ғалаба қозонди.
Ғусман 2019 йилда Абу-Дабида бўлиб ўтган «Grand Slam» турнирида ғолиб чиққан.
Шу тариқа, Астанадаги мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ