«Гуманитар йўлаклар» афғон қочқинларининг Италияга етиб келишига ёрдам беради
Афғонистонлик қочқинлар гуруҳи бугун Италия пойтахтига етиб келади. Уларнинг қарийб ярми Италия епископлар конференсияцининг хайрия ташкилоти - «Caritas Italiana» ғамхўрлигига топширилади, қолган қисми Италиядаги евангелия черковлари федерацияси ғамхўрлигига олинади. Битта оила Сант -Эгидио ҳамжамияти томонидан қабул қилинади.
«Caritas Italiana» матбуот котиби Лаура Стоппонининг таъкидлашича, Рим папаси Франциск қочқинларнинг Европага хавфсиз ўтиши ва хавфли денгиз йўлларига бўлган эҳтиёжни бартараф этишга қаратилган ушбу ташаббусни юқори баҳолаган ва қочқинларни жойлаштириш схемаларида намуна сифатида фойдаланишга чақирган.
Л.Стоппони «бу мақсад йўлида қандайдир тараққиёт бор, деб ўйлайсизми», деган саволга шундай жавоб берди: «Менимча, ҳеч қандай тараққиёт йўқ. Афғонистонлик қочқинларни етказиб бериш йўлаги қайсидир маънода намуна, деб ҳисоблаймиз. Жиноятчилар қўлида ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, одамларни узоқ вақт саёҳат қилишга мажбурлаш ўрнига, бу уруш ҳолатидан қочаётгани учун бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлган одамларни хавфсиз олишнинг яхши усули бўлиши мумкин».
Фото: АNSA
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков