Грузияда Қозоғистоннинг янги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлари муҳокама қилинди

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.
«Трибуна» сиёсий партияси етакчиси Давид Чичинадзе Қозоғистонда содир бўлган фожиали январ воқеаларини инобатга олган ҳолда, Президент Қ. Тоқаевнинг Мурожаатномаси, биринчидан, Қозоғистон халқига, иккинчидан, жаҳон ҳамжамиятига ўз йўналишини кўрсатиш учун ўз вақтида берилган имконият эканини таъкидлади.
Сиёсатчи, Евроосиё институти раҳбари Гулбаат Рцхиладзенинг фикрича, Қозоғистон Президенти Қ.Тоқаевнинг ўз халқига Мурожаатидаги ташаббуслари мамлакатни нафақат Марказий Осиё, балки бутун Осиёдаги энг демократик давлатга айлантиради.
«Шу нуқтаи назардан шуни таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари парламент ва фуқаролик жамияти манфаати учун «ортиқча» ваколат ва имтиёзлардан воз кечмоқда. Бош прокурор ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил кириши мумкин бўлган конституциявий судни ташкил этиш жуда муҳим», — деди у.
«Қозоғистон кучли президентлик институти бўлиб қолади, лекин авторитар хусусиятлар ва ваколатларга эга бўлмайди. Қ.Тоқаев ижро ҳокимияти, айниқса, президент ҳокимияти олдида «эмаклаш» амалиётини йўқ қилмоқчи. Албатта, Президентнинг яқин қариндошларига сиёсий давлат лавозимларида ишлашни ва квазидавлат секторида юқори лавозимларни эгаллашни тақиқловчи қонун уруғчилик ва умуман коррупцияга қарши курашни кучайтиришни англатади. Президент сиёсий партияларни рўйхатга олишни ҳам соддалаштирди. Бу қадам ғазабни тинчлантиришга ёрдам беради ва тинчлик ва осойишталик келтиради. Негаки, мухолифат ҳам, Ғарб томонидан ҳам Қозоғистонда партиявий ҳаёт жуда заиф экани танқид қилинди. Энди бу нуқсон тузатилди «, - деди у.
Грузиялик экспертнинг фикрича, Қозоғистон 2022 йил январидаги инқироздан муваффақиятли ўтиб, келажакка қатъий қадам ташлади.
«Қозоғистон Президентининг мамлакатнинг асосий активларини Қозоғистонда бирлаштириш тўғрисидаги қарорини жуда муҳим деб биламан. Албатта, бу Украина атрофидаги воқеалар ва Россияга қарши санкциялар контекстида давлат учун яхши суғурта. Дунёдаги, айниқса, постсовет ҳудудидаги беқарор вазиятга қарамай, Қозоғистонда фаровонлик йиллари бўлишини кутаман», — деди Г.Рцхиладзе.
«Geoecohub» интернет нашри муҳаррири, журналист Лика Жоржолиани мустақил ва масъулиятли оммавий ахборот воситаларисиз кейинги демократик ўзгаришларни амалга ошириш мумкин эмаслиги, улар демократик ва очиқ давлатни модернизация қилишнинг калитидир, деган тезис мақсадга мувофиқ ва ўринли эканлигини таъкидлади.
Ишбилармон доиралар вакиллари, «IDS Боржоми Грузия» директорининг биринчи ўринбосари, Қозоғистоннинг Боржомидаги фахрий консули Леван Багдавадзе, грузиялик тадбиркор, Қозоғистоннинг Тбилисидаги фахрий консули Георгий Джахуташвили мамлакатдаги янги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар барча ўзаро муносабатларда икки томонлама муносабатларни фаоллаштиришига ишонч билдирди.