Грузияда коронавирус билан касалланганлар сони 200 мингдан ошди

TBILISI. Kazinform – Сўнгги суткада Грузияда 2 981 та янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда идоралараро мувофиқлаштириш кенгаши аппарати раҳбарининг ўринбосари Бердиа Сичинава брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform «Новости-Грузия»га таяниб.
None
None

Мамлакатда умумий ҳолатлар сони 201 368 тага кўпайган. Инфекциянинг янги ҳолатларининг 43 фоизидан кўпроғи Тбилисига тўғри келади - 1282. Ўтган суткада яна 31 бемор коронавирусдан вафот этган. Грузияда коронавирус қурбонларнинг умумий сони 1953 тани ташкил қилади.

2001 бемор соғайиб чиқди, тикланганларнинг умумий сони 169 282 кишига этди.

Ҳозирги кунда мамлакатда 30 107 кишида COVID-19 касаллиги мавжуд. Уларнинг 6 758 нафари (22 фоиздан ортиғи) касалхоналарда, 21 102 нафари (70 фоиздан ортиғи) уйда, 2 247 нафари эса шифокорлар назорати остида ковид-меҳмонхоналарда даволанмоқда.

Бугунги кунда 1130 нафари оғир аҳволда, 430 киши нафас олиш аппаратларига уланган. 471 нафар фуқаро карантин жойларига жойлаштирилди. 47 764 киши ўзини ўзи изоляцияда қолмоқда.


Сўнгги хабарлар