Грузияда «дам олиш кунлари карантин» жорий этилди
Ҳукумат маъмуриятида бўлиб ўтган брифингда Грузия Соғлиқни сақлаш вазири Екатерина Тикарадзе эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш учун ҳафтада икки кун одамларнинг юришлари кам бўлиши муҳимлигини тушунтирди.
Унга кўра, кўплаб мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, чекловларни ҳафтада икки кун қўллашга қарор қилинди. Бу шанба ва якшанба бўлиши шарт эмас. 1 февралдан Грузияда 28 октабрдаги бир қатор чекловлар бекор қилинади - нафақат озиқ-овқат дўконлари ва савдо марказлари, балки барча муассасалар ишлайди. Грузия, шунингдек, 2020 йил март ойида тўхтатилган мунтазам парвозларни тиклашга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб Аджарияда шаҳар транспорти, болалар боғчалари, мактаблар, шунингдек кўчада меҳмонларга хизмат кўрсатадиган ресторанлар тикланади.